Хитойлик олимлар 1,2 километрга маълумот узатувчи лазерли фотон двигателини яратди

Жанубий Хитой технология университети профессори Чжиго Ся бошчилигидаги халқаро тадқиқотчилар гуруҳи сиmsиз алоқа учун янги турдаги фотон қурилмасини ишлаб чиқди. Ушбу "фотон лазерли двигатели" оқ ёруғлик ёрдамида улкан ҳажмдаги маълумотларни рекорд даражадаги масофага — 1,2 километрдан кўпроққа узатишга қодир. Мазкур технология кучли ёруғлик оқимини маълумот узатиш каналига айлантирувчи лазерли узаткичга асосланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳозирги вақтда кўринадиган ёруғлик орқали алоқа тизимлари (ВЛК) жиддий чекловларга эга: оддий светодиодлар маълумотни фақат бир неча метр масофага етказиб бера олади. Янги ишланма эса фокусланган лазер нурларидан фойдаланиш орқали ушбу муаммони ҳал қилади. Қурилмани яратишда арзон ва иссиқликка чидамли шаффоф керамикадан фойдаланилган бўлиб, у юқори қувватли нурланиш остида ҳам барқарор ишлайди.
Аввалги қурилмаларнинг асосий муаммоси лазер таъсирида материалларнинг қизиб кетиши ва парчаланиши эди. Олимлар полимер ва силикондан воз кечиб, лютеций, кальций, магний, алюминий ва кремний оксидлари асосида мустаҳкам керамика ишлаб чиқдилар. Материалга серий ионларининг қўшилиши ёруғлик хусусиятларини бошқариш имконини берди. Натижада янги керамика иссиқликни силикон аналогларига қараганда 20 баравар самаралироқ чиқариб юборади.
Келажакда ушбу технология 6G тармоқларининг асосий элементларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бундай тизимлар ер усти станциялари, сунъий йўлдошлар ва ҳаво платформаларини бирлаштириб, океанлар, чўллар ва тоғли ҳудудлар каби бориш қийин бўлган жойларда алоқани таъминлайди. Шунингдек, у реал вақт режимида ишловчи сунъий интеллект тизимлари учун маълумот узатишни қўллаб-қувватлайди.
Ҳозирча технология ривожланиш босқичида турибди. Тадқиқотчилар келгусида сигнал модуляциясини тезлаштириш учун материалларни такомиллаштиришни, лазерли алоқа каналларини радионетворклар билан бирлаштиришни ва атроф-муҳит шароитларига қараб сигнал қувватини автоматик мослаштирувчи AI тизимларини жорий этишни режалаштирмоқдалар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!