Google ҳамкори Хреал ақлли кўзойнаклар саноатида инқилоб қилмоқчи

Ақлли кўзойнаклар саноати узоқ вақтдан бери Силикон водийсининг ушалмас орзуси бўлиб келмоқда. Ғоя жуда жозибали: одамлар кун бўйи смартфонларига термулиб ўтирмасдан, юзларига енгил ҳисоблаш қурилмасини тақиб юришса кифоя. Бироқ, сўнгги ўн йилликда бу соҳа улкан инвестициялар сарфланган, аммо деярли фойда келтирмаган молиявий "қора туйнук"ка айланди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Google компаниясининг узоқ йиллик ҳамкори бўлган Хреал асосчиси ва бош директори Чи Ху Моунтаин Виевдаги Google И/О конференциясида ўзининг янги Proжект Аура лойиҳасини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда соҳадаги барча компаниялар зарар кўрмоқда, чунки қулай ва ижтимоий жиҳатдан мақбул қурилма яратиш ўта мураккаб вазифадир. Шунга қарамай, Ху саноат янги бурилиш нуқтасига етганига ишонади.
Ушбу ўзгаришларга Meta ва Рай-Бан ҳамкорлигида чиқарилган муваффақиятли моделлар туртки бўлди. Хреал компаниясининг янги Аура модели ОЛEД дисплейлар билан жиҳозланган бўлиб, фойдаланувчиларга юқори аниқликдаги видеоларни бевосита кўзойнакда томоша қилиш имконини беради. Қурилма махсус кичик ҳисоблаш блокига сим орқали уланади, бу эса кўзойнакнинг ўзини енгил ва ихчам сақлашга ёрдам беради.
Аура фойдаланувчилари Google Maps иловасидан иммерсив тарзда фойдаланишлари, YouTube видеоларини ВР форматида кўришлари ва қўл ҳаракатларини кузатиш технологияси ёрдамида голограммалар яратишлари мумкин. Компания ушбу қурилма пишириқ тайёрлашда рецептларни ҳавода кўрсатиш, қаҳвахоналарда шахсий иш майдонини яратиш ёки уйда виртуал катта экранда фильм томоша қилиш учун идеал эканини вада қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!