15:30 / 09.09.2019
3 081

Тўққиз ёшли қиз 30 дан зиёд компьютер ўйинини яратди

Тўққиз ёшли қиз 30 дан зиёд компьютер ўйинини яратди
Фото: «Инфореактор»
Нигериялик тўққиз ёшли қиз — Базил Окпара 30 дан ортиқ компьютер ўйинини яратди. Ажабланарлиси, бунинг ҳаммаси учун атиги тўрт ой кетди.
Базил Окпара махсус лагерга бориб келганидан кейин компьютер ўйинлари яратишга жиддий киришган.

Қизча дастурлашга ўта қизиқишини билдирди. Айтишича, унга виртуал кураш жараёни ёқади ва бу муҳитда ўзини сувдаги балиқдек ҳис этаркан.
«Reuters» ёзишича, Базилнинг ўйинларидан бири «Қурбақалар ҳужуми» деб номланган. Унда ўйинчилар Ерни ўзга сайёраликлардан ҳимоя қилиши керак. Ҳозирча унда кодлаш учун бепул дастурий таъминотдан фойдаланилган.

Маълумот учун: ҳозирда Африка қитъасида яшовчиларнинг фақат 16 фоизи интернетга уланиш имкониятига эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тўққиз ёшли қиз 30 дан зиёд компьютер ўйинини яратди