Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, Ўзбекистонда ҳафта охирига бориб ҳарорат кескин кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ўзгарувчан об-ҳаво бўлади, 22-23 март кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади. 24-25 март кунлри ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида ҳарорат 30 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 март кунлари 15-20 м/с тезликда шамол эсиши мумкин. Ҳарорат 25-30 даражагача иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 22-23 март кунлари шамол тезлиги 15-20 м/сга етиши мумкин. Дам олиш кунлари ҳарорат 33 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳафта охирига бориб ҳарорат 33 даражагача етади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ўзгарувчан об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу вилоятларда 24-26 март кунлари ҳаво ҳарорати 20-25 даражани ташкил этади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25 март куни 20-25 даражага етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади