10-синф ўқувчилари ҳам техникумда ўқиши мумкин

10-синф ўқувчилари ҳам техникумда ўқиши мумкин

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчиларига ўқишини техникумларга кўчириш имконияти берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 450-сон қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентда белгиланган.

Янги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактабларининг 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумларга кўчириши мумкин. Шунингдек, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш бўйича ҳам ягона тартиб жорий этилади.

Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон шаклда топшириш мумкин.

Қарор билан касбий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш бўйича хулоса беришнинг ягона тартиби ҳам белгиланмоқда. Давлат хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатиш имкониятини яратиш учун Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда тегишли тизим ишлаб чиқилади.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш жараёнида зарур бўлган маълумотларни давлат органларидан электрон шаклда олиш имконияти яратилади. Бу эса ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун ҳужжат топшириш жараёнини соддалаштиришга хизмат қилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар