Фото: Миграция агентлиги
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини яратади.
Миграция агентлиги хабарига кўра, агентлик директори Беҳзод Мусаев ва Россия Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) раҳбари Михаил Иванков Москвада икки томонлама ҳамкорликнинг шу ва бошқа масалаларини муҳокама қилди.
Россияда вақтинча ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус ўқув марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилинди.
Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги иш берувчилар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш бўйича Миграция агентлиги билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади.
Томонлар, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш учун ўз ватанида рус тилидан имтиҳон топшириши мумкинлиги тўғрисида келишиб олди. Ушбу имтиҳонни Сахаров номидаги кўп функцияли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги филиалида топшириш мумкин бўлади.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун патент олиш жараёнини соддалаштириш, шунингдек, КММнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар