date

Хорижда вафот этган мигрантлар жасади давлат ҳисобидан олиб келинади

Хорижда вафот этган мигрантлар жасади давлат ҳисобидан олиб келинади

Эндиликда меҳнат миграциясида бўлган Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган тақдирда, унинг жасадини Ватанга олиб келиш билан боғлиқ харажатлар давлат ҳисобидан қопланади.

Бу тартиб “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга киритилган янги қўшимчалар орқали мустаҳкамланди.

Янги нормага мувофиқ, меҳнат фаолияти даврида чет элда вафот этган юртдошларимизнинг жасадини олиб келишни ташкил этиш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Мазкур маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида ажратилади.

Маълум қилинишича, ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 1 июль куни қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган. Шунингдек, ҳужжат билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шу билан бирга меҳнат миграциясида юрган юртдошларимизнинг оила аъзоларини ортиқча молиявий харажатлардан асрашга хизмат қилади. Бундан ташқари, марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизми аниқ белгилаб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хорижда вафот этган мигрантлар жасади давлат ҳисобидан олиб келинади