Наманганда бўлиб ўтган гуллар фестивали Гиннес рекордини ўрнатди

Наманганда бўлиб ўтаётган 2026 йилги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йили фестивалга тайёргарлик доирасида вилоят бўйича 100 миллион туп гул кўчатлари экилган эди. Жорий йилда эса бу кўрсаткич 150 миллион тупга етказилган.
Натижада Наманган “жамоа бўлиб бир ой давомида энг кўп экилган гуллар” йўналишида Гиннес рекордини ўрнатди. Тантанали очилиш маросимида Гиннес рекордлари вакили Шейда Субаси махсус сертификатни вилоят ҳокимига топширди.
Эслатиб ўтамиз, Наманган гуллар фестивали йил сайин кенгайиб бормоқда. Фестиваль бу йил 24 майдан 12 июлга қадар давом этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг