Тошкентда 2–3 балл, Сурхондарёда 4–5 балл зилзила сезилди

Тошкентда 2–3 балл, Сурхондарёда 4–5 балл зилзила сезилди

27 июн куни соат 18:34:58 да Афғонистон ҳудудида 6 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази. Ер силкинишининг эпицентри Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида, 224 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 499 километр жануби-шарқда қайд этилган. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам сезилди.

Сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

• Сурхондарё вилоятида 4–5 балл, эпицентргача 261 километр
• Фарғона вилоятида 4 балл, 417 километр
• Жиззах вилоятида 4 балл, 417 километр
• Самарқанд вилоятида 4 балл, 421 километр
• Сирдарё вилоятида 4 балл, 424 километр
• Қашқадарё вилоятида 4 балл, 446 километр
• Андижон вилоятида 3–4 балл, 477 километр
• Наманган вилоятида 3–4 балл, 479 километр
• Тошкент вилоятида 2–3 балл, 495 километр
• Тошкент шаҳрида 2–3 балл, 499 километр
• Навоий вилоятида 2 балл, 554 километр
• Бухоро вилоятида 2 балл, 597 километр

Зилзиланинг координаталари 36,84 шимолий кенглик ва 70,19 шарқий узунликни ташкил этган. Ҳозирча Ўзбекистон ҳудудида вайронагарчилик ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар