Чемодандаги даҳшат: 17 ёшли қизнинг жасади аниқланди

1 дақиқа ўқиш6.5K
Чемодандаги даҳшат: 17 ёшли қизнинг жасади аниқланди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида чемодан ичидан 17 ёшли қизнинг жасади топилгач, ушбу жиноят юзасидан 46 ёшли Австралия фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, гумондор 26 июн куни Бангкокдаги Суварнабхуми халқаро аэропортида ҳибсга олинган. Терговчилар уни 17 ёшли таиландлик қизнинг ўлимига алоқадорликда гумон қилмоқда. Бироқ эркак ўзига қўйилган гумонларни рад этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кузатув камераларида гумондорнинг 25 июн куни тонгда қиз билан бирга турар жой биносига киргани, орадан бир неча соат ўтиб эса у ердан катта қора чемоданни олиб чиқиб кетгани акс этган.

Орадан бир кун ўтиб, полиция темир йўл яқинидан айнан шу чемоданни топган. Унинг ичидан 17 ёшли қизнинг жасади аниқланган. Суд-тиббий экспертиза жасадда зўравонлик аломатлари борлигини кўрсатган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. Экспертиза хулосалари ва бошқа далиллар асосида гумондорга қотиллик, одам ўғирлаш ҳамда жасадни яшириш каби моддалар бўйича расмий айблов эълон қилиниши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?