Фарғонада 4 магнитудали зилзила кузатилди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Фарғонада 4 магнитудали зилзила кузатилди

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълум қилинишича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 21:07 да содир бўлган. Зилзиланинг магнитудаси 4 баллни, чуқурлиги эса 13 километрни ташкил этган. Унинг эпицентри Тошкент шаҳридан 251 километр жануби-ғарбий томонда жойлашган Қувасой шаҳри ҳудудида қайд этилган. Координаталари 40,31 даража шимолий кенглик ва 71,92 даража шарқий узунликни ташкил этади.

Мутасаддилар маълумотига кўра, зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Хусусан, Фарғона вилоятида ер қимирлаши 3-4 балл куч билан, эпицентрдан 14 километр масофада ҳис қилинган.

Шунингдек, Андижон вилоятида ҳам ерости силкинишлари 2 балл даражасида, эпицентрдан 63 километр узоқликда сезилгани қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?