Жиззахда қўшнисининг фарзандини урган аёл юзасидан текширув бошланди

1 дақиқа ўқиш157
Жиззахда қўшнисининг фарзандини урган аёл юзасидан текширув бошланди

Жиззах вилоятида қўшнисининг вояга етмаган фарзандига тан жароҳати етказган аёл юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 июн куни Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро М.И. туман Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, 2015 йилда туғилган фарзанди маҳалладоши Н.Н. томонидан ҳақорат қилиниб, калтакланганини билдирган. Шунингдек, у ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур воқеа бўйича тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, вояга етмаган болада енгил тан жароҳати аниқланган.

Шу билан бирга, 20 июн куни фуқаро Н.Н. ҳам туман ИИБга мурожаат қилиб, ушбу можаро давомида унинг вояга етмаган фарзандларига ҳам тан жароҳати етказилганини маълум қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?