date

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

Бугун, 29 май куни Қирғиз Республикаси ҳудудида ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда Республика Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумот берди.

Қайд этилишича, зилзила Тошкент вақти билан соат 13:15 да кузатилган. Ер қимирлашининг магнитудаси 4,8 ни ташкил этган бўлиб, ўчоқ чуқурлиги 10 километрни ташкил қилди. Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 387 километр шимолий-шарқда жойлашган. Координаталари эса 41,6 даража шимолий кенглик ва 73,84 даража шарқий узунлик сифатида қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ер силкиниши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Жумладан:

— Хонобод туманида — 2 балл, 114 км;

— Қўрғонтепа туманида — 2 балл, 124 км;

— Пахтаобод туманида — 2 балл, 137 км;

— Жалақудуқ туманида — 2 балл, 140 км.

Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди