Гулнора Каримованинг 43,5 млн долларлик активлари тиббиётга йўналтирилди!

Гулнора Каримованинг 43,5 млн долларлик активлари тиббиётга йўналтирилди!

Гулнора Каримованинг Швейсариядан Ўзбекистонга қайтарилган активларидан 43,5 миллион доллар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантиришга сарфланди.

Мазкур маблағлар ҳисобидан мамлакат бўйлаб 231 та перинатал муассаса замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди. Шунингдек, 80 мингдан ортиқ тиббиёт ходими малака ошириб, оналар ва чақалоқларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги клиник протоколлар амалиётга жорий этилди.

Расмий маълумотларга кўра, лойиҳа натижасида олдини олиш мумкин бўлган оналар ўлими сезиларли камайган. Бундан ташқари, муддатидан олдин туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичи ҳам яхшиланган.

Қайтарилган активларнинг тиббиётга йўналтирилиши республикадаги перинатал хизматлар сифатини ошириш ва она-бола саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар