Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди

Ал Мактумлар сулоласи вакилларидан бири, шаҳзода Саид Ал Мактумнинг собиқ рафиқаси Зейнаб Жавадли ҳибсга олингани ҳақида маълумот тарқалди.

Дастлабки хабарларга кўра, бу ҳолат унинг уч нафар фарзанди билан боғлиқ васийлик масалалари юзасидан келиб чиққан можаро билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жавадли ва унинг уч қизи бедарак йўқолгани ҳақида турли хабарлар тарқалган эди. Бу эса жамоатчилик орасида катта хавотир ва муҳокамаларга сабаб бўлган.

Кейинчалик Дубай расмийлари томонидан маълум қилинишича, Зейнаб Жавадли тергов доирасида қўлга олинган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда, воқеанинг барча тафсилотлари эса ўрганилмоқда.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар