Иллинойс штатида криптовалюта солиғи қонун даражасига кўтарилмоқда

Иллинойс Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган 56 миллиард долларлик штат бюджети лойиҳаси криптовалюта фойдаланувчилари учун янги солиқ турини жорий этишни кўзда тутмоқда. 2027-молия йили учун мўлжалланган ушбу қонун лойиҳасига кўра, крипто транзакцияларидан 0,2 фоиз миқдорида солиқ ундирилиши таклиф этилмоқда. Мазкур тўлов рақамли активлар брокерлари томонидан амалга ошириладиган савдо операцияларига нисбатан қўлланилади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
“Дигитал Ассет Привилеге Тах Акт” деб номланган ушбу тузатиш Иллинойс ҳудудида фаолият юритувчи барча рақамли актив брокерлари учун мажбурий рўйхатдан ўтиш талабларини ҳам ўз ичига олади. 1-январдан бошлаб ушбу қоидаларга амал қилмаган брокерлар 3-даражали оғир жиноятда айбдор деб топилиши мумкин. Бу эса икки йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 25 000 долларгача жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси штат губернатори ЖБ Притзкер томонидан имзоланиши кутилмоқда. Губернатор қонунни тез орада имзолаш ниятида эканлигини маълум қилган. Маҳаллий қонун чиқарувчилар ушбу янги солиқ тури орқали штат ғазнасига қўшимча 60 миллион доллар маблағ тушишини прогноз қилишмоқда.
Бироқ, крипто саноати вакиллари ва фаоллари ушбу ташаббусга кескин қаршилик кўрсатмоқда. Те Дигитал Чамбер ва Иллиноис Blockчаин Ассосиатион вакиллари штат маъмуриятига йўллаган мактубида, бундай солиқ иқтисодий жиҳатдан ҳалокатли бўлишини ва соҳа вакиллари билан маслаҳатлашилмаганини таъкидлашган. Уларнинг сўзларига кўра, АҚШнинг бошқа ҳеч бир штатида бундай турдаги солиқ мавжуд эмас.
Ушбу чора-тадбирлар губернатор Притзкернинг штат ходимларига Кальцҳи ва Полймаркет каби платформаларда пул тикишни тақиқлаш ҳақидаги фармонидан сўнг юзага келди. Расмийлар бундай платформалар орқали ёпиқ маълумотлардан шахсий бойиш мақсадида фойдаланиш хавфидан хавотирда эканликларини билдиришган.


























Изоҳлар 0
…