Рельсга тиқилиб қолган одам сўнгги сонияларда қутқарилди

Бразилияда темирйўл рельсига тиқилиб қолган пиёда сўнгги сонияларда катта фалокатдан омон қолди. Воқеа тасвирлари хавфсизлик камераларига тушиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди.
Ҳодиса пайтида эркак рельслар орасида қолиб кетган ва поезд яқинлашиб келаётганини пайқаган атрофдагилар дарҳол унга ёрдам беришга ошиқишган. Бир неча сония ичида амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида у хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Гувоҳларнинг айтишича, поезд жуда яқин масофага келиб қолган пайтда қутқарув амалга оширилган ва бу вазиятни чинакам мўъжизага қиёслашмоқда. Агар бироз кечикиш бўлганида, оқибатлар жуда фожиали бўлиши мумкин эди.
Ҳозирча жабрланувчининг шахсий ҳолати ҳақида батафсил маълумот берилмаган, бироқ у тирик қолган ва катта хавфдан қутқарилгани тасдиқланган. Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда “бир сония ҳаётни ўзгартиради” деган изоҳлар билан муҳокама қилинмоқда.





























Изоҳлар 0
…