Нидерландияда ҳайвонларсиз дунёдаги илк «ферма» очилди

Нидерландияда лаборатория шароитида гўшт етиштиришга ихтисослашган дунёдаги илк ферма фаолиятини бошлади. Бу ерда гўшт тирик ҳайвонлардан эмас, балки сигир ҳужайраларини махсус биореакторларда кўпайтириш орқали олинади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу усулда етиштирилган гўштнинг таъми ва тузилиши анъанавий гўштдан деярли фарқ қилмайди. Бундан ташқари, маҳсулот таркибидаги оқсил, ёғ ва углевод миқдорини ҳам назорат қилиш мумкин.
Лойиҳанинг асосий афзаллиги шундаки, гўшт ишлаб чиқариш жараёнида ҳайвонларни сўйишга эҳтиёж қолмайди. Шунингдек, келажакда бу технология анъанавий чорвачиликка қараганда арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳозирда ферма синов режимида ишламоқда. Уни 2028 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушириш режалаштирилган.





























Изоҳлар 0
…