Қон босими кўтарилиши гипертония деб аталади. Гипертония (гипертензия) кўпинча ёрқин белгиларсиз кузатилади, аммо таҳликали юрак-қон томир касалликлари ва инсульт ривожланиши хавфини кескин оширади.
Брусника шарбати юқори қон босимини пасайтиришга самарали ёрдам беради. Буни табиий фанлар магистри Энн Кивимяки аниқлади, деб хабар беради Medical Xpress нашри.
Энн ўзининг докторлик диссертациясида 8-10 ҳафта давомида генетик гипертензив каламушларда муздек брусника шарбати, клюквадан тайёрланган сок ва қорағат шарбатининг юрак-қон томир тизимига таъсирини ўрганиб чиқди.
Натижада суюлтирилган брусника шарбати юқори қон босимини сезиларли даражада тушириши аниқланди. Шу билан бирга, Кивимяки шарбатнинг қуюқ тури ҳам томирлар фаолиятига фойдали таъсир кўрсатганини таъкидлаган.
Эннинг таъкидлашича, брусника суви таркибидаги жуда кўп полифенол мавжуд бўлиб, бу юрак қон-томир хасталиклари хавфини камайтиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Қозоғистон Евросиёдаги энг тинчликсевар давлат деб топилди
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Чехия президенти: "Уруш оқибатида Украина ҳудудларини йўқотади”
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари