Jay Leno’S Garage шоусининг янги қисмида бошловчи Жей Лено Илон Маск билан учрашиб, Tesla Cybertruck электропикапида сайр қилди. Улар биргаликда Лос-Анжелесда қурилган ерости туннели бўйлаб ҳаракатланишди, деб хабар беради Motor.
Видео электропикап дизайнини муҳокама қилишдан бошланади. Бошловчининг фикрича, Cybertruck нафaқат бошқа пикапларга ўхшамайди, балки компаниянинг қолган барча моделларидан ҳам фарқ қилади. Tesla дизайнери Франц дон Холсхаузен Cybertruck юкхонасининг эшигини кўрсатар экан, Илон Маск унинг устига чиқиб, конструкция мустаҳкамлигини намойиш этади.
Туннелга етиб боргунга қадар Tesla раҳбари Cybertruck’ни серияли ишлаб чиқариш жараёнида унинг шу дизайни ва ўқ ўтказмайдиган хусусияти сақлаб қолинишини маълум қилган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, электропикап оддий гаражга сиға олиши учун унинг ўлчамларини беш фоизга кичрайтириш керак.
Улкан ўлчамига қарамай, Cybertruck туннелга кира олган ва унинг охирига ҳеч қандай муаммосиз етиб борган. Шундан сўнг, у махсус платформа ёрдамида юқорига кўтарилган.
Tesla Cybertruck моделининг илк сериялари 2021 йил охири бориб ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Электропикапнинг минимал нархи 39 990 доллар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди