Урушнинг 74-кунида Украинага юқори мартабали кишилар ташрифи кузатилди. «Крешчатик» метро бекатида U2 гуруҳи концерт берди, президент Володимир Зеленский машҳур сапёр ит Патрон билан биргаликда Канада бош вазири Жастин Трюдони кутиб олди. Аммо уруш тўхтамаяпти — россиялик ҳарбийлар Донбасс шимолидаги шиддатли жанглар вақтида вайронага айланган Попасная шаҳрини эгаллагани хабар қилинди.
АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден Украинанинг Словакия билан чегараси яқинидаги Ужгород шаҳрида Володимир Зеленскийнинг рафиқаси Олена Зеленская билан учрашди. AP Photo/Susan Walsh, Pool
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
Сўнгги кунларда Украинадаги қатор манбалар россиялик ҳарбийлар Луганск областида сезиларли натижаларга эришаётгани ҳақида хабар берган бўлса-да, Украина қуролли кучлари бош штабининг эрталабги маълумотномасида фронт чизиғида ўзгариш йўқлиги айтилган:
- Изюм атрофида, Славянскдан 30 километр шимоли-ғарбда жойлашган районда россиялик ҳарбийлар ҳамон жанубга юришга ҳаракат қилмоқда. Украинанинг Харков области билан чегарадош бўлган Белгород областида 19 та батальон-тактик гуруҳлар жамланган.
- Бош штабнинг ёзишича, Донецк йўналишида «душман асосий саъй-ҳаракатларини Рубежное ва Попасная аҳоли пунктларини эгаллашга қаратган, Северск, Славянск, Лисичанск ва Авдеевка аҳоли пунктларига юриш қилишга тайёрланмоқда». Дам олиш кунларида украин манбалари Попасная мудофааси ёриб ўтилгани учун украин қисмлари бошқа мудофаа чизиғига чекинишгани ҳақида хабар берганди.
- Херсон областида фаол ҳарбий ҳаракатлар бўлмаган, фақат отишмалар давом этмоқда.
- Бош штаб Донбассда жойлашган Бирлашган кучлар матбуот хизматининг сўнгги бир кундаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида душманнинг 20 танки ва 29 та бошқа зирҳли машиналари йўқ қилингани ҳақидаги хабарини такрорлаган.
U2 гуруҳи вакили Боно Киев метросидаги «Крешчатик» бекатида концерт қўйди.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Қизил аскар тасвирланган ҳайкал ўққа тутилиши оқибатлари.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Киевга расмий ташриф чоғида Канада бош вазири Жастин Трюдо Украина давлат фавқулодда вазиятлар хизматининг сапёр ити — Патрон билан танишди.
Alexey Furman / Getty Images
Мариупол
Мариупол харобаларида советларнинг ғалаба байроғи.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Азовстал» заводи ўққа тутилиши давом этмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Одесса
Одесса соҳилидаги вайрон бўлган меҳмонхона. Бинога россияликлар ракетаси келиб тушган.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Донецк области Северск шаҳридаги темирйўл станциясига ракета зарбаси берилиши оқибатлари.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги Северск шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари БТРда Донецк областидаги Северск шаҳри ҳудудидан ўтмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҳарбий ҳаво кучлари МиГ самолёти Донецк областидаги Константиновка шаҳри устидан учиб ўтмоқда.
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областидаги фронт чизиғида жойлашган Переездное қишлоғида Украина армияси ҳарбийси хотинига қўнғироқ қилмоқда.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Константиновкадаги зарбалардан шикастланган мактаб биносининг ташқи кўриниши.
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожье
Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш маркази.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Запорожье областидаги Пологи шаҳридан (бу шаҳар ҳозирда Россия ҳарбийлари қўлида) бўлган киши Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказида ухламоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Мариуполликлар чиққан автобус Запорожьедаги қочқинларни қабул қилиш марказига келди.
AP Photo/Francisco Seco)
Мариуполдан олиб чиқилган аёл. Фото: AP Photo/Francisco Seco
Харков
Сапёрлар Харковдаги тоталитаризм қурбонлари мемориали ҳудудига тушган ва портламай қолган ракетани зарарсизлантирмоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбий хизматчилари темирйўл ишчилари Харков остонасидаги жангларда ҳалок бўлган рус аскарлари жасадларини рефрижератор вагонига юкламоқда.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда