14:10 / 31.05.2022
1 283

НАТО иттифоқнинг шарқий томонини мустаҳкамлаш ҳуқуқи ҳақида эълон қилди

НАТО иттифоқнинг шарқий томонини мустаҳкамлаш ҳуқуқи ҳақида эълон қилди
Фото: Representative Image
Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаганидан сўнг НАТО энди ўз кучларини Шарқий Европага жойлаштирмаслик мажбуриятига эга эмас. Бу ҳақда 29 май, якшанба куни Шимолий Атлантика альянси бош котиби ўринбосари Мирча Жоанэ AFP агентлигига маълум қилди.

«Россия қўшниларига ҳужум қилмаслик ва НАТО билан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олганди, буни эса ҳозир амалга оширмаяпти», - дея тушунтирди Жоанэ.

- «Москванинг ўзи Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаб ва альянс билан мулоқотни тўхтатиб, Россия-НАТО асосий актини ҳар қандай мазмундан маҳрум қилди», деди альянс бош котиби ўринбосари.

«Энди бизда шарқий томонда мустаҳкам позицияга эга бўлиш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Биз НАТО ҳудудининг ҳар бир квадрати 5-модда ва иттифоқчилар орқали ҳимоя қилинишини таъминлай оламиз», деди у.

Мирча Жоанэ НАТОнинг Шарқий Европада ўз кучларини жойлаштириш бўйича аниқ режаси бор-йўқлигига аниқлик киритмади, у фақатгина альянснинг минтақада «ишончли, мослашувчан ва барқарор иштироки» кутилаётганини айтди.

1997 йилда Россия ва НАТО томонидан имзоланган асосий актда томонлар бир-бирини душман деб ҳисобламаслиги, бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш мажбуриятини олиши ва Европа давлатларининг ўз хавфсизлигини таъминлаш йўлини танлаш ҳуқуқини тан олиши белгилаб қўйилган.

Ҳужжат, шунингдек, ўзаро маслаҳатлашувлар, ҳарбий доктриналар, бюджетлар ва ҳарбий стратегиялар бўйича маълумот алмашиш, қўшма амалиёт ва машғулотлар ўтказиш механизмлари ҳамда тамойилларини белгилаб берган.

Томонлар «Европанинг келишилган минтақаларида, шу жумладан, Марказий ва Шарқий Европада одатий қуролларни ҳар қандай потенциал хавф туғдирадиган даражада кенгайтирилишининг олдини олишга» келишиб олган.

Февраль ойида, Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлашидан бир неча кун олдин, НАТОга аъзо 30 та давлат мудофаа вазирлари ҳарбий раҳбариятга альянснинг шарқий томонини мустаҳкамлаш режаларини ишлаб чиқиш учун мандат берган эди.

Шундан сўнг, ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг гап «Шарқий ва Жануби-Шарқий Европадаги янги тактик гуруҳлар» ҳақида кетаётганини айтди. Якуний қарор июнь ойи охирида Мадриддаги саммитда қабул қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО иттифоқнинг шарқий томонини мустаҳкамлаш ҳуқуқи ҳақида эълон қилди