22:49 / 01.06.2022
1 578

Зеленский Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди

Зеленский Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди
Фото: AP Photo
Украина узоқ масофага мўлжалланган қуролларни Россиядаги нишонларга ҳужум қилиш мақсадида эмас, балки ўз мудофааси учун сўрамоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Newsmax нашрига берган интервьюсида гапирди.

«Россияда бўлаётган воқеалар бизни қизиқтирмайди. Бизни фақат ўз ҳудудимиз ташвишлантиради», — деди у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ҳозир бутун дунё учун «мудофаа периметри» ролини ўйнамоқда, Киев ўз ҳудудларини бериб қўймайди. «Биз ҳеч қайси ҳудудимизни беришга тайёр эмасмиз: бу бизнинг мустақиллигимиз, суверенитетимиз, масала шунда», — деди у.

Украина президентининг таъкидлашича, «айрим ҳудудларда баъзи қийинчиликлар» муҳокама қилиниши мумкин, бу ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун зарур.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозир энг қийин вазият Украина шарқида, Донецк ва Луганск вилоятларида шаклланмоқда. «Жангларда ҳар куни 60-100 нафар аскарни йўқотяпмиз, 500 га яқин аскаримиз яраланмоқда», — дейди у. Давлат раҳбари бир неча кун аввал Донбассдаги вазият ўта оғир эканини айтиб, Украина Қуролли кучлари ҳужумни тўхтатиб туришини таъкидлаганди.

Украина ҳукумати бир неча бор мамлакатга мудофаа ва Россия зарбаларига жавоб бериш учун M142 HIMARS ва M270 MLRS баравар ўт очувчи ракета тизимлари кераклигини таъкидлаган, аммо Вашингтон Киевга бундай қуролларни беришдан бош тортган. АҚШ жумладан Украина ҳарбийлари ушбу қуроллардан Россия ҳудудини ўққа тутиш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда. Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери Ғарб давлатлари ва НАТО Киевга бир неча бор қурол-яроғ етказиб берган, бироқ айни пайтда улар Москванинг реакциясидан қўрқиб, анчадан буён оғир техникалар жўнатишдан тийилмоқда.

31 май куни АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Киевга Россия ҳудудига етиб бора оладиган ракета комплексларини бермаслигини айтган эди. Эртаси куни The New York Times газетасига берган баёнотида у Киевга «жанг майдонидаги асосий нишонларга аниқроқ зарба бериш» имконини берадиган илғор ракета тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб берилишини эълон қилди.

Оқ уй Украинага M142 HIMARS МЛРСни ўз ичига олган янги 700 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини айтди. Байден маъмурияти Украина ҳарбийлари улардан Россиядаги нишонларга зарба беришда фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлади.

Россия ТИВ Украинага Россия ҳудудига етиб бора оладиган қурол-яроғ етказиб берилиши «кескинлашув сари катта қадам» бўлишидан огоҳлантирган. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов, ўз навбатида, Қўшма Штатлардан Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни бас қилишни талаб қилган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди