00:37 / 07.06.2022
4 469

ОАВ: Путин ЕИнинг энг нозик жойини топди

ОАВ: Путин ЕИнинг энг нозик жойини топди
Россия президенти Владимир Путин Европа иттифоқининг энг нозик жойига – энергергетикасига зарба берди, чунки ёқилғи нархининг ўсиши юқори инфляция ва иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзмоқда.

Мақолада ёзилишича, ЕИнинг Россияга қарши энг қаттиқ чекловларига қарамасдан, жумладан, нефть импортини қисман тақиқлаш, унга ён беришлар ошиб бормоқда. Мисол тариқасида қувурлар орқали нефть импорти юзасидан ўзаро муроса ва патриарх Кириллни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлаш келтирилган.

Таъкидланишича, Россияга қарши иқтисодий уруш ЕИ мамлакатлари орасига нифоқ солган, чунки давлатлар “санкциялардан чарчашган”.

Мақолада Ғарб санкциялари уларнинг ўзларига нисбатан салбий оқибатларни келтириб чиқаргани қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Путин ЕИнинг энг нозик жойини топди