06:30 / 07.06.2022
1 685

Путин: Ғарбнинг кўп йиллик хатолари инфляция тўлқинини келтириб чиқарди

Путин: Ғарбнинг кўп йиллик хатолари инфляция тўлқинини келтириб чиқарди
Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг иқтисодий сиёсатдаги санкциялари ва кўп йиллик хатолари глобал инфляция, қашшоқлик ўсиши ва озиқ-овқат тақчиллигига олиб келганини маълум қилди.

Ғарб мамлакатларининг иқтисодий сиёсатдаги кўп йиллик хатолари ва ноқонуний санкциялари глобал инфляция тўлқини, одатий логистик ва ишлаб чиқариш занжирларининг барбод бўлиши, қашшоқликнинг кескин ўсиши ва озиқ-овқат тақчиллигига олиб келди. Бироқ чақириқлар билан билан бирга истиқболлар очилади. Айнан шунинг учун форумнинг – “Янги дунё – янги имкониятлар” шиори долзарбдир”, - дейилади Путиннинг ХХV Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) ташкилотчилари, иштирокчилари ва меҳмонларига йўллаган мурожаатида.

Шунингдек, Путин 2020 йиллар Россия учун иқтисодий суверенитетни мустаҳкамлаш даври бўлишига ишонч билдирган.

Бу йилги Петербург халқаро иқтисодий форуми 15-18 июнь кунлари бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Ғарбнинг кўп йиллик хатолари инфляция тўлқинини келтириб чиқарди