Фото: Миср туризм вазирлиги
Миср Қадимий ашёлар олий кенгаши ва Буюк Британиянинг Кембриж университети қошидаги Янги Қироллик тадқиқот жамғармаси халқаро экспертлар гуруҳи Луксор шаҳрида тахминан 3000 йил аввал қурилган фиръавнлар қабрини топди. Бу ҳақда Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги сайтида хабар берилди.
Нил дарёсининг ғарбий соҳилида, Қоҳирадан 650 километр жанубда жойлашган Луксор шаҳрида мунтазам равишда археологик тадқиқотлар олиб борилади, буларнинг натижасида шу пайтгача фиръавнлар даврига оид турли ёдгорликлар, ибодатхоналар ва қабрлар топилган.
Миср Қадимий ашёлар олий кенгаши бош котиби Мустафа Вазирийнинг айтишича, топилган қабр эрамиздан аввалги 1550/1549 йилдан 1292 йилгача ҳукмронлик қилган Миср фиръавнларининг 18-сулоласига тегишли бўлиши мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, бино фиръавннинг хотини ёки унинг қизи учун мўлжалланган. Ушбу гипотеза объект тўғрисидаги ҳужжатлар олинганидан кейин текшириб кўрилади. Археологик ишлар давом эттирилади.
Қабр ёмон ҳолатда сақланган — ўтмишда сув тошқинлари оқибатида ундаги расмларга шикаст етган.
Фото: Миср туризм вазирлиги
Фото: Миср туризм вазирлиги
2022 йил декабрь ойида мисрлик археологлар биринчи марта компьютер технологиялари ёрдамида фиръавн Аменхотеп I мумиёсининг уч ўлчамли моделини тиклаган эди. Мумиё 3000 йил давомида сақланиб келган.
Миср, Фиръавнлар, Қабрлари, Археологик тадқиқот “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ангела Меркель Трампнинг сайловдаги ғалабасидан хафа бўлганини тан олди
Лукашенко агар норозилик намойишлари бўлса, Беларусда интернетни бутунлай “узиш” билан таҳдид қилди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”