06:43 / 18.10.2023
214

Нетаняху: “ҲАМАС ҳужуми Исроил учун АҚШдаги 11 сентябрь ҳужумларидан кўра даҳшатлироқ”

Нетаняху: “ҲАМАС ҳужуми Исроил учун АҚШдаги 11 сентябрь ҳужумларидан кўра даҳшатлироқ”

7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг Исроилга уюштирган ҳужуми 2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир этилган террорчилик ҳужумларидан кўра анча катта фалокат бўлди.

Бундай фикрни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Германия канцлери Олаф Шольц билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида билдирди.

У яна бир бор ҲАМАС ҳаракатларини нацистлар ва “Исломий давлат” ташкилоти террорчиларининг жиноятлари билан таққослади ва ҲАМАСнинг асосий мақсади “иложи борича кўпроқ яҳудийларни ўлдириш” деган фикрни билдирди.

Иложи бўлса, улар ҳар биримизни ўлдиришарди. Бунинг имкони йўқ, лекин улар жуда кўп инсонни — 1300 тинч аҳолини ўлдиришди. Буни 11 сентябрь воқеалари билан солиштириш мумкин”, — дейди Нетаняху.

Шундай экан, аниқки, биз ҲАМАСни мағлуб этиш чораларини кўришимиз ва бу қайта такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Лекин бу нафақат бизнинг жангимиз, бу умумий жанг. Цивилизациянинг ваҳшийликка қарши кураши”, — деди Исроил бош вазири.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг