© AP Photo / Andreea Alexandru
Агар Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операцияси муваффақиятсиз якунланса, Владимир Зеленскийга Россияга қарши туришда ҳеч нарса ёрдам бермайди. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Александр Дубинский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дубинский таҳлилчи Андреас Умланднинг ОАВда эълон қилинган мақоласига изоҳ берди. Депутат экспертнинг Зеленский иттифоқчилар томонидан тинчлик музокаралари бўйича босими туфайли “азарт ўйинлар” ўйнашга қарор қилгани ҳақидаги гапини қўллаб-қувватлади.
"Агар Курскдаги операция муваффақиятли бўлмаса, <...> Зеленскийга ҳеч нарса ва ҳеч ким ёрдам бермайди", — деди украиналик сиёсатчи.
Дубинскийнинг сўзларига кўра, чегара ҳудудидаги ҳужум Донбассдаги Покровский йўналишида Украина мудофааси қулаши билан якунланиши мумкин. Шу билан бирга, Курск вилоятига ҳужум нафақат ҳарбий хавф билан тўла, балки Зеленскийга тинч йўл билан ҳал қилишда хаёлий "афзалликлар" ҳам бермайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди