10:00 / 25.08.2024
46

Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади

Еврокомиссия респиратор вируслар тарқалишига қарши вакцинани маъқуллади
Фото: Paul Ehrlich Institut
Еврокомиссия 60 ёшдан ошган катталарни респиратор-синцитиал вирус (РСВ) инфекциясидан келиб чиқадиган пастки нафас йўллари касалликларига қарши иммунизация қилиш учун «mResvia» вакцинасини маъқуллади.

РСВ — кенг тарқалган респиратор вирус бўлиб, одатда енгил белгиларда намоён бўлади, аммо аҳолининг заиф қатлами, жумладан, кексалар учун жиддий оқибатларни юзага келтириши мумкин.

«Вакцинация инсонлар ҳаётини сақлаб қолади. Кучли Европа соғлиқни сақлаш иттифоқида биз ҳар бир фуқаронинн жиддий касалликлардан зарурий ҳимояланишини таъминлаш ниятидамиз. РСВга қарши биринчи мРНК-вакцинанинг маъқулланишини гап фуқароларимиз соғлиғи ҳимояси ҳақида кетаётганида инновациянинг нақадар муҳимлигини яққол намоён этди», — дейди ЕИнинг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича комиссари Стелла Кириакидес.

«mResvia» вакцинасига рухсат куз-қиш мавсуми олдидан, РСВ каби респиратор инфекциялар тарқаладиган пайтда берилди. Унинг берилишига Европа дори воситалари агентлиги (EMA) томонидан июн ойида тақдим этилган ижобий хулоса сабаб бўлган. Энди ҳар бир аъзо давлатнинг миллий органлари ўзларининг эмлаш режаларига мувофиқ вакцинадан фойдаланиш ёки фойдаланмасликларини ҳал қилишлари керак.

«mResvia» Moderna компанияси томонидан яратилган бўлиб, Европа Иттифоқида COVID-19 дан бошқа касалликни даволаш учун рухсат берилган биринчи мРНК вакцина ҳисобланади. РСВга қарши бошқа вакциналар комиссия томонидан 2023 йилда заиф қатламлар, жумладан, болалар ҳимояси учун рухсат берилган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё