Архив фото: Reuters
АҚШ Киевга ҳарбий ёрдамни қисқартирган тақдирда, Буюк Британия қўшинларини Украинага юбориши мумкин. Бу ҳақда Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
Жонсоннинг таъкидлашича, Украинанинг мағлубияти Россиянинг бошқа Европа давлатларига, хусусан, “Болтиқбўйи ва Грузияга нисбатан тажовузи” учун йўл очиб беради.
"Агар Украина йиқилса, чегараларимиз ёнида ва Россия билан чегарадош бўлган бутун Европа қитъасидаги демократияларда катта таҳдидга дуч келамиз", деди сиёсатчи.
У Украинани қўллаб-қувватлашнинг узоқ муддатли молиявий афзалликларини таъкидлаб, ёрдамдан воз кечиш келажакда Буюк Британия учун анча катта харажатларга олиб келишини билдирди.
"Бу ҳақиқатан ҳам давлат маблағларининг фойдали сармоясидир. Агар ҳозир ёрдам бермасак, кейинчалик ўз чегараларимизни ҳимоя қилиш учун анча кўп маблағ сарфлашимизга тўғри келади", деди Жонсон.
Унинг таъкидлашича Украина мағлубиятга учраса, Британия ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш учун Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга киришишга мажбур бўлади.
"Эҳтимол, Британия қўшинларини Украинани мудофаа қилиш учун юборишимизга тўғри келади", дея огоҳлантирди Жонсон.
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг Украинага нисбатан муносабати ҳақида гапирар экан, Жонсон Республикачилар партияси ичида турли хил қарашлар мавжудлигини айтди. У республикачиларнинг бир қисмини Россия президенти Владимир Путинга хайрихоҳлиги учун танқид қилди.
Шунингдек, айнан республикачи раҳбар Киевга Javelin танкка қарши ракета комплексларини етказиб беришга рухсат берганини эслатди. Мазкур комплекслар Украина Қуролли кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаган.
"Бу ёрдамсиз Киев учун жанг бутунлай бошқача якун топиши мумкин эди", деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”