2025 йилда Украинага ҳарбий харажатлари учун 120 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal украиналик амалдорга таяниб ёзмоқда.
Баъзи Украина расмийларига кўра, Ғарб иттифоқчилари НАТОга таклиф ўрнига яқин йилларда мудофаа харажатларини ошириш учун Киевга керакли маблағни тақдим этиши мумкин.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбнинг ёрдами Украина армиясининг техника ва қуролларга бўлган барча эҳтиёжларини қондира олмаслигини айтган эди.
Шу билан бирга, Украина Ташқи ишлар вазирлигининг ОАВ томонидан эълон қилинган баёнотида айтилишича, Украина НАТОга таклифдан бошқа ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини рад этади. Владимир Зеленский яқинда буни Россия билан тинчлик музокараларини бошлаш шарти деб атади. Бироқ, 3-4 декабр кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида Украина қуролли кучларига ёрдам бериш масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида НАТО давлатлари раҳбарлари Украинага 2025 йилда ҳарбий ёрдам сифатида 40 миллиард евро ажратишга келишиб олган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Google қидирув тизимидан фойдаланиш камаймоқда
Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Арман Царукян: "Махачевни нокаут қилишим шарт, чунки..."
Суриядаги исён: ҳукумат қўшини Ҳалабдан чекинди, Россия авиацияси шаҳарни бомбаламоқда
Гвардиола кутилмаганда “Манчестер Сити”дан кетиши мумкинлигини айтди
АҚШ ядро қуролини Украинага қайтариш имкониятини кўриб чиқмаяпти