АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Украина ва Россия масалалари бўйича махсус вакили, истеъфодаги генерал Кит Келлогга Россия—Украина урушини 100 кун ичида тугатишга эришишни топширди, деб ёзади The Wall Street Journal (WSJ).
Деярли ҳеч ким, айниқса россияликлар, у буни қила олади деб ўйламайди, дейди хабар муаллифлари.
Шу билан бирга, хабарда айтилишича, кузатувчилар “Трамп Украина бўйича музокараларни шахсан назорат қилиш ниятида” деб ҳисоблайди.
Фото: WSJ
Келлог унга музокаралар бўйича маслаҳат беради, аммо Трампнинг маслаҳатга муҳтожлиги аниқ эмас, дея қайд этади WSJ.
Журналистларнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин билан келишув тузиш Трамп сайлов кампанияси давомида Оқ уйга қайтганидан кейин 24 соат ичида Украинадаги урушни тугатишга ваъда берганида ўйлаганидан анча қийин бўлади.
Келлогнинг ўзи Трампнинг инаугурациясидан олдинроқ Fox News телеканали эфирида Украинадаги ҳарбий можарони 100 кун ичида ҳал қилиш учун ечим топишни хоҳлашини айтганди. Бироқ ўша пайтлардаёқ экспертлар бундай интилишни нореал деб аташган.
Украинадаги урушни тугатиш учун Келлог режаси
2024 йилнинг апрель ойида Кит Келлог Трамп тарафдори бўлган “Америка ҳамма нарсадан устун” сиёсат институти (AFPI) томонидан ишлаб чиқилган Украинадаги урушни тугатиш режасининг ҳаммуаллифи бўлди. Унинг мақсади Украина ва Россияни турли таъсир воситаларидан фойдаланган ҳолда имкон қадар тезроқ тинчлик музокараларини бошлашга ундашдир.
Хусусан, режага кўра, агар Украина музокараларда иштирок этмаса, АҚШ ҳарбий ёрдамини бутунлай қисқартириш хавфи остида қолади. Россия эса келишувга киришни истамаса, Вашингтон томонидан Киевни қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада кучайтирилади.
Ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказилган Киев халқаро социология институти (КХСИ) сўровига кўра, Украина аҳолисининг 45 фоизи Трампнинг ғалабаси ўт очишни тўхтатишни “бир оз” ёки “сезиларли даражада” яқинлаштиради деб ҳисоблайди. Украиналикларнинг атиги 14 фоизигина АҚШдаги сайловларнинг натижаси сулҳни узоқлаштиришига ишонч билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар