
Кипрнинг Арадипу шаҳрида яшовчи машҳур раққос Динос Кантис бошига стаканларни бирма-бир жойлаштириб, ўзига хос анъанавий «Шиша рақси»ни ижро қилди ва бу билан янги Гиннес рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда in-cyprus хабар тарқатди.
Тадбир давомида Динос бошига шиша стаканларни кетма-кет жойлаб борди. Юзлаб стаканлар билан бирга чиройли ва мураккаб ҳаракатларни бажаришни уддалади. Томошабинлар эса уни халқ мусиқаси остида қўллаб-қувватлаб, қизғин олқишлаб туришди. Раққос рақси давомида бирорта ҳам стакан туширмасдан, бутун ҳаракатларни юқори маҳорат билан бажарди.
Бу жаҳон рекордини янгилаш учун Динос Кантис жами 468 та шароб стаканини бошига қўйиб, рақси билан барчани ҳайратга солди. Шу билан у олдинги рекорд эгаси Аристотелис Валаоритиснинг 319 стакандан иборат натижасини анча ортда қолдирди.

«Мен орзуимни амалга оширдим. Бу рекордни айнан ўз ватанимда янгилашни истагандим ва бу мен учун жуда муҳим эди. Ҳар бир муваффақиятимни марҳум акам Зачариасга бағишлайман. Бугун бутун Арадипу аҳолиси бирлашди, бу ғалаба бутун ҳамжамиятимиз учун бўлди», – дея ўз фикрларини билдирди Динос Кантис.
Эндиликда Кантиснинг ушбу чиқиши акс этган видео ва бошқа тасдиқловчи далиллар Гиннес рекордлари ташкилоти томонидан кўриб чиқилиши керак. Уларнинг тасдиғидан кейин бу рекорд расман қайд қилинади ва дунё тарихига киради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар