38 та тиши бор аёл Гиннес рекордини янгилади

38 та тиши бор аёл Гиннес рекордини янгилади

Ҳиндистонлик Калпана Балан оддий инсонлардан фарқли жиҳати билан дунё эътиборини тортган. Унинг оғзида 38 та доимий тиш борлиги қайд этилиб, бу ҳолат Гиннес рекордлар китобидан жой олган.

Одатда вояга етган инсонларда 32 тагача доимий тиш бўлиши мумкин. Калпана Баланда эса бу кўрсаткичдан олти дона кўп — жами 38 та тиш мавжуд.

Қайд этилишича, унинг юқори жағида 18 та, пастки жағида эса 20 та тиш бор. Айнан мана шу ноодатий хусусияти ҳиндистонлик аёлни Гиннес рекордчилари қаторига олиб кирган.

Мутахассислар учун ҳам Калпананинг ҳолати қизиқ. Инсонларда ортиқча тишларнинг пайдо бўлиши кам учрайдиган ҳолат бўлиб, бундай тишлар одатда оддий 32 та тишдан ташқари ривожланади.

Калпана Балан эса ўзидаги ушбу ноодатий анатомик хусусият туфайли бутун дунёга танилган рекордчига айланган.

Шу тариқа, кўпчилик учун оддий саналадиган тишлар сони Калпана учун ҳақиқий жаҳон рекордига айланган. Унинг 38 та тиши эса Гиннес тарихидаги энг ноодатий рекордлардан бири сифатида эътиборни тортмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар