
Россия ва АҚШ ўртасидаги кескинлашган муносабатлар фондасида, икки давлат дипломатлари ўзаро зиддиятларни юмшатиш ва муносабатларни нормаллаштириш мақсадида музокараларни қайта йўлга қўймоқда. Россиянинг АҚШдаги элчиси Александр Дарчиевнинг маълум қилишича, икки мамлакат “қўзғатувчи омилларни” бартараф этишга қаратилган маслаҳатлашувларни Москва ва Вашингтонга кўчириш бўйича дастлабки келишувга эришди.
Яқин кунларда Москвада бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашув Истанбулдаги олдинги икки раунд давомида қабул қилинган қарорларнинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда. “Муҳими, олдинга интилиш бор”, — деди Дарчиев, ҳар қанча зиддиятлар бўлмасин, икки томон ҳам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Элчининг қайд этишича, аввалги маслаҳатлашувлар 27 феврал ва 10 апрель кунлари Туркияда ўтган. Унда Россия делегациясига шахсан Дарчиев, АҚШ делегациясига эса давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Соната Коултер бошчилик қилган.
Шу билан бирга, Дарчиев АҚШдаги “чуқур давлат” ва “лочинлар” деб аталувчи кучларни бу жараёнга тўсиқ бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Конгрессдаги айрим кучлар музокараларнинг самарасини пасайтиришга уринаётгани кузатилмоқда.
Шу тариқа, Россия ва АҚШнинг икки етакчи ташқи сиёсий арбоблари ўртасидаги навбатдаги музокаралар нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларга, балки глобал хавфсизлик ва халқаро барқарорликка ҳам бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Эндиликда диққат марказида – Москвада бўлиб ўтадиган учрашув ва унинг эҳтимолий натижалари бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар