Италиянинг Доломит тоғларида сўнгги йилларда катта қоялар тез-тез қулаб тушмоқда. Баъзан машина катталигидек тош бўлаклари пастга тушиб, аҳолига ва сайёҳларга хавф туғдиради. Мутахассислар буни табиий жараён деб билса-да, иқлим ўзгариши ҳам бундай ҳодисаларни тезлаштираётганини айтмоқда.
Доломит тоғлари таркиби беқарор: устида қаттиқ тош, остида эса юмшоқ гил жойлашган. Шу сабабли тошлар ёриқ ҳосил қилиб, аста-секин сирпаниб кетади. 2004-йилда машҳур “Беш минора” қоясидан бири қулаб тушганди, кейинчалик яна бир неча йирик қулашлар бўлган.
Геологларнинг айтишича, ёмғирлар ва ҳароратнинг кескин ўзгариши қояларни тезроқ емиради. Ёмғир суви ёриқларга кириб музлаганда кенгаяди ва тошни синдиради. Сўнгги ўн йилликларда кучли ёғингарчилик кўпайгани сабабли қулашлар ҳам ортмоқда.
Мутахассислар тоғларни бутунлай мустаҳкамлашнинг иложи йўқлигини айтади. Ҳозирда фақат махсус кузатув ва огоҳлантириш тизимлари орқали хавфни камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бу тизимлар ёриқларни кузатиб, аҳолига сигнал беришга ёрдам беради.
Доломит тоғлари ЮНEСКО мероси ҳисобланади. Уларни қулашдан тўхтатиб бўлмайди, аммо одамлар бундай ҳодисаларга тайёр бўлиши керак. Шу боис, ҳудуд аҳолиси ва сайёҳларга хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш тавсия қилинмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар