Хитойда аёл собиқ севгилисидан "қасос" олиш мақсадида унинг уйига 1 тонна пиёз юборди, аммо йигит...

Хитойнинг Шандун провинциясида бир аёл ажрашганидан сўнг собиқ йигитига нақ 1 тонна пиёз юбориб, ноодатий "қасос" олди. У уч кун йиғлаганини айтиб, собиқ севгилиси ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечиришини истаган.
"Мен уч кун йиғладим, энди навбат сенга"
Аёл одамларни кўз ёшига мажбур қилиши билан машҳур бўлган пиёзни атайлаб танлаган ва 1000 килограмм қизил пиёз буюртма қилган.
Етказиб бериш куни эса собиқ йигитининг уйи олдида кутилмаган манзара пайдо бўлган. Қоп-қоп пиёз кириш йўлини тўсиб қўйган.
Унга қисқа хат ҳам илова қилинган:
"Мен уч кун йиғладим; энди навбат сенга".
Воқеа акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, фойдаланувчиларни кулдирган. Аёлнинг мақсади собиқ йигитини пиёз сабаб кўз ёш тўкишга мажбур қилиш эди. Бироқ воқеалар кутилмаганда бошқа томонга бурилган.
Хабарларга кўра, эркак пиёздан фойдаланиб, аксинча, уларни тахминан 140 долларга сотиб юборган. Шундай қилиб, собиқ севгилисини йиғлатишни режалаштирган аёлнинг режаси аксинча, йигитга фойда келтирган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бу воқеани ҳазил билан "энг кўп кўз ёшга сабаб бўлиши керак бўлган, аммо пулга айланган қасос" дея баҳоламоқда.































Изоҳлар 0
…