date

АҚШда тиббий ёрдам вертолёти қулади ва натижада уч киши жароҳат олди

АҚШда тиббий ёрдам вертолёти қулади ва натижада уч киши жароҳат олди

6 октябрь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Сакраменто шаҳрида Reach тиббий хизмат вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди. Ҳодиса оқибатида уч киши — учувчи, ҳамшира ва фельдшер — оғир жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, вертолёт соат 19:00 атрофида Калифорния университетининг “Devis” тиббиёт марказидан парвоз қилган ва бир неча дақиқа ўтиб, 50-автострада ва 59-кўча яқинида ерга қулаган.

Сакраменто ўт ўчирувчилар капитани Жастин Силвиянинг сўзларига кўра, жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган. Экипаж аъзоларидан бири вертолёт остида қолган бўлиб, уни маҳаллий фуқаролар ёрдамида чиқаришган.

Йўл патрули вакили Майкл Харпер ҳалокат натижасида автомобиль йўли вақтинча ёпилганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг Сидней шаҳрида ҳам шунга ўхшаш фалокат рўй берган эди — бортидаги вертолёт автомобиль устига қулаб тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда тиббий ёрдам вертолёти қулади ва натижада уч киши жароҳат олди