date

Нью-Йоркда 450 млн йиллик ҳайвоннинг қолдиғи топилди

Нью-Йоркда 450 млн йиллик ҳайвоннинг қолдиғи топилди

Олимлар АҚШнинг Нью-Йорк штатида мутлақо номаълум бўлган қадимий денгиз мавжудотининг ажойиб даражада “олтин тусли” қолдиқларини топди. Тадқиқотчилар бу янги организмни Lomankus edgecombei деб аташди. Айтишларича, ушбу жониворлар Ер сайёрасида 450 миллион йилдан ҳам аввал умр кечирган.

Қизиғи шундаки, кўплаб палеонтологик топилмалар босим ва вақт таъсирида ўз шаклини йўқотса, бу намуналар деярли ўз анатомиясини йўқотмаган. Миллионлаб йиллар давомида уларнинг жуда майда тана қисмлари металл — пирит билан аста-секин алмашган. Натижада ҳайвоннинг ташқи тузилиши деярли идеал ҳолда сақланиб қолган.

Оксфорд университети палеобиологи Люк Пэрри тушунтиришича, пирит одатда кислородсиз муҳитда фаоллашадиган бактериялар сабаб пайдо бўлади. Ушбу бактериялар органик моддаларни парчалагач, ажралиб чиққан газ темир билан реакцияга киришиб, сульфидни ҳосил қилади.

“У ерда сақланиб қолган жонзот қолдиқлари, гўё пирит ҳосил бўлиши учун идеал бўлган кичик табиий ‘оролчалар’ни эслатади”, — дейди Пэрри.

Тадқиқот натижасида олимлар ҳалокатга учраган бўғимоёқлилар даврида яшаган мавжудотларнинг ўта аниқ, уч ўлчовли анатомик мажмуасига эга бўлди. Бу эса эволюция жараёнида қўшимча оёқлар қандай қилиб мўйлов, қисқич ёки тишсимон органларга айлангани ҳақидаги тасаввурни янада равшанлаштиришга ёрдам беради.

Бу каби топилмалар инсониятнинг ер куррасидаги ҳаёт тарихи қай даражада сирли ва кенг қамровли эканини яна бир бор исботлаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда 450 млн йиллик ҳайвоннинг қолдиғи топилди