Сунъий интеллект орқали “тирилган” ўғил: она бир йилдан бери у билан гаплашмоқда

Сунъий интеллект орқали “тирилган” ўғил: она бир йилдан бери у билан гаплашмоқда

Хитойда ҳайратланарли ва бир вақтнинг ўзида баҳсли воқеа жамоатчилик эътиборини тортди. 80 ёшли аёл бир йил давомида автоҳалокатда вафот этган ўғлининг сунъий интеллект ёрдамида яратилган рақамли нусхаси билан мулоқот қилиб келаётгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, эркакнинг оила аъзолари оғир йўқотиш ҳақида онага дарҳол хабар бермаслик мақсадида ноодатий қарорга келишган. Улар марҳумнинг фотосуратлари, видеолари ва овоз ёзувлари асосида унинг рақамли “клон”ини яратишган.

Яратилган сунъий интеллект модели нафақат ташқи кўринишни, балки марҳумнинг овози, гапириш услуби ва айрим хатти-ҳаракатларини ҳам деярли аниқ такрорлай олади. Шу сабабли аёл узоқ вақт давомида ўғлининг вафот этганини сезмаган ва у билан одатдагидек суҳбатлашиб келган.

Мазкур ҳолат сунъий интеллектнинг имкониятлари билан бирга, унинг ахлоқий ва психологик жиҳатлари бўйича ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар