date

АҚШда самолёт гавжум автомобиль йўлига қўнди (видео)

АҚШда самолёт гавжум автомобиль йўлига қўнди (видео)

АҚШнинг Жоржия штатида жойлашган Гейнсвилл шаҳрида бир двигателли енгил самолёт мажбурий тарзда автомобиль йўлига қўнишга мажбур бўлди. Оқибатда икки нафар фуқаро турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Hawker Beechcraft BE-36 русумли ҳаво кемасининг двигатели учиш жараёнида, яъни Гейнсвилл аэропортидан кўтарилаётган пайтда ишдан чиққан. Шундан сўнг экипаж вазиятни инобатга олган ҳолда самолётни шаҳар ичидаги гавжум автомобиль чорраҳасига қўндиришга қарор қилган.

Қайд этилишича, қўниш жараёнида самолёт учта автомашинага тегиб кетган. Шунингдек, у йўл четида турган автомобиллардан бирининг орқа қисмида жойлашган ёқилғи бакига урилиб, уни шикастлаган.

Гейнсвилл шаҳар полицияси капитани Кевин Ҳолбрукнинг маълум қилишича, самолёт ҳеч қандай устун ёки электр узатиш линияларига тегмаган. У фақат уч марта транспорт воситалари билан тўқнашган.

Телеканал хабарига кўра, ҳодиса натижасида жароҳат олган икки нафар шахс тез ёрдам ходимлари томонидан шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШда самолёт гавжум автомобиль йўлига қўнди (видео)