Хитой дронлари Россияга Таиланд орқали етказиб берилмоқда

Хитой дронлари Россияга Таиланд орқали етказиб берилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Таиланд 2022-йилдан буён Хитой дронларининг Россияга етказилишида асосий транзит хабга айланиб, 2025-йилнинг ўтган 11 ойида Россия бу мамлакатдан 125 миллион долларлик учувчисиз қурилмалар сотиб олган.
  • Бангкокдаги Skyҳуб Течнологиес Лтд. расман автомобил ижараси билан шуғулланса-да, Хитойнинг Аутел Роботикс компаниясидан 25 миллион долларлик маҳсулот харид қилган.
  • Чина Таи Корп.

Нархи миллионлаб долларларни ташкил этувчи дронларнинг Россияга кириб боришида Таиланд асосий "транзит хаб"га айланиб қолди. Bloomberg агентлигининг суриштирувига кўра, 2022 йилдан буён ушбу йўналишдаги савдо ҳажми мисли кўрилмаган даражада ўсган. Биргина 2025 йилнинг ўтган 11 ойи давомида Россия Таиланддан 125 миллион долларлик учувчисиз қурилмаларни сотиб олган.

"Автомобиль ижараси" ниқобидаги савдо

Суриштирув давомида қизиқарли компаниялар номи юзага чиқди. Масалан, Бангкокдаги осмонўпар бинолардан бирида жойлашган Skyhub Technologies Ltd. компанияси расман автомобилларни ижарага бериш билан шуғулланишини билдирса-да, аслида Хитойдан дрон импорт қилиш бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради. Ушбу фирма Хитойнинг гигант ишлаб чиқарувчиси — Autel Robotics'дан 25 миллион долларлик маҳсулот харид қилган.

Даромадларнинг 1800 баробар ўсиши

Бошқа бир компания — China Thai Corp. эса 2025 йилда Хитойдан 144 миллион долларлик дрон олиб кирган. Бу компаниянинг молиявий кўрсаткичлари кишини ҳайратга солади: унинг йиллик даромади қисқа вақт ичида 1800 баробаргача кўпайган. Мазкур корхона нафақат дронлар, балки Россиянинг санкцияга тушган "Атлас" ишлаб чиқарувчисига миллионлаб долларлик iPhone смартфонларини ҳам етказиб берган.

Қонуний бўшлиқлардан фойдаланиш

Таиланд божхона департаменти раҳбарияти ушбу экспорт амалиётлари амалдаги қонунчиликка зид эмаслигини таъкидламоқда. Маълум бўлишича, мамлакатга дрон импорт қилинганда унинг кейинги тақдири ёки қандай мақсадда ишлатилишини кўрсатиш мажбурий эмас. Таиланд ҳукумати бу масалани ўрганиб чиқишга ваъда берган бўлса-да, ҳозирча жараён тўхтагани йўқ.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Россия импорт қилаётган "икки мақсадли" (ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий) товарларнинг қарийб 80 фоизи айнан Хитой ҳиссасига тўғри келмоқда. Таиланд эса бу занжирдаги энг муҳим халқалардан бири бўлиб қолмоқда.

Сизнингча, халқаро санкциялар бундай "айланма йўллар" мавжуд экан, қанчалик самара бериши мумкин?

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар