Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси беш ойда 32,8 млрд долларга етди

2026 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўп.
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, 15,5 фоизга камайган. Импорт эса 20,1 млрд долларга етган ва бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан 20,8 фоизга ошган.
Олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 6,5 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг январ-май ойларига нисбатан 29,4 фоизга кўп.
Йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон дунёнинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 23,4 фоиз. Кейинги ўринларда Россия 17,6 фоиз, Қозоғистон 6,9 фоиз, Туркия 3,7 фоиз ва Афғонистон 2,8 фоиз билан қайд этилди.




























Изоҳлар 0
…