date

Нью-Йоркда самолёт ва ўт ўчириш воситаси тўқнашди, қурбонлар бор

Нью-Йоркда самолёт ва ўт ўчириш воситаси тўқнашди, қурбонлар бор

Нью-Йорк шаҳридаги LaGuardia аэропортида маҳаллий вақт билан 23:30ларда (Тошкент вақти билан душанба куни соат 08:30) Air Canada Express минтақавий реактив самолёти қўниш пайтида аэропортда ҳаракатланаётган ўт ўчириш машинаси билан тўқнашиб кетди. Оқибатда самолёт экипажидан бош учувчи ва иккинчи учувчи ҳалок бўлган.

NBC News телеканалининг хабар беришича, ҳодиса вақтида бир неча йўловчи ва аэропорт ходимлари жароҳатланган. Reuters агентлиги маълумотларига кўра, ўт ўчириш машинасида полиция ходимлари ҳам бор эди: бир сержант ва бир полиция ходимининг суяклари синган, улар шифохонага олиб кетилган ва ҳолати барқарор.

Дастлабки маълумотларга кўра, Air Canada Express'нинг ҳамкори Jazz Aviation томонидан бошқарилаётган CRJ-900 туркум самолёти Монреалдан 72 нафар йўловчи ҳамда тўрт нафар экипаж аъзосини олиб келаётган эди. Flightradar24 парвозларни кузатиш портали маълумотларига кўра, ҳаво кемаси ўт ўчириш воситасига тахминан 39 км/соат тезликда урилган.

Reuters агентлиги олган фотосуратларда самолётнинг буруни юқорига қараб қийшайиб қолгани ва қирқишлар кузатилгани кўриниб турибди. Нью-Йорк ва Ню-Жерси порт маъмуриятининг маълум қилишича, ўт ўчириш машинаси аэропортнинг 4-учиш-қўниш йўлагида бошқа фавқулодда чақирувга жавобан ҳаракатланаётган пайтда самолёт билан тўқнашган. Расмийлар ҳозирча ўлим ва жароҳатлар юзасидан тезкор баёнот бермади.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси аэропорт душанба куни соат 14:00 га қадар ёпиқ бўлишини маълум қилди. 18 та рейс бошқа аэропортларга йўналтирилди ёки йўналишини ўзгартирди, асосан Нью-Йорк ҳудудидаги бошқа аэропортларга қайта йўналтирилди.

Маълумот учун, LaGuardia аэропорти 2025 йилда йилига 30 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган ва АҚШнинг кўплаб авиакомпаниялари у ерда фаолият юритади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркда самолёт ва ўт ўчириш воситаси тўқнашди, қурбонлар бор