Хитой мактабида даҳшатли фожиа олди олинди

Хитойдаги мактаблардан бирида содир бўлиши мумкин бўлган оғир ҳодиса ўқитувчининг ҳушёрлиги туфайли барвақт бартараф этилди. Маълум қилинишича, икки нафар ўқувчи қиз учинчи қизни бино томидан итариб юборишга уринган.
Вазиятни сезган ўқитувчи қизларнинг шубҳали равишда томга кўтарилаётганини пайқаб, дарҳол уларнинг ортидан борган. Унинг тезкор ҳаракати туфайли фожиа содир бўлишидан аввал ҳолат назоратга олинган ва қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳодиса мактаб жамоаси ва ота-оналар орасида жиддий ташвиш уйғотди. Мутахассислар бундай ҳолатлар болалар ўртасидаги муносабатлар, руҳий босим ва хавфсизлик масалаларига янада жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.
Ушбу воқеа таълим муассасаларида нафақат билим бериш, балки ўқувчиларнинг руҳий ҳолати ва хавфсизлигини таъминлаш ҳам қанчалик муҳим эканини яна бир бор кўрсатди.





























Изоҳлар 0
…