Венгрияда одам тана аъзоларидан таом тайёрлаб еган эркак ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш4.5K
Венгрияда одам тана аъзоларидан таом тайёрлаб еган эркак ҳибсга олинди

Венгрияда даҳшатли жиноят фош этилди. 30 ёшли эркак одам тана аъзоларини ноқонуний равишда йиғиб, улардан таом тайёрлаган гумони билан ҳибсга олинди.

Тергов маълумотларига кўра, у Будапештдаги шифохоналардан бирида санитар бўлиб ишлаган ва ўша ердан, шунингдек ташландиқ қабристонлардан одам тана аъзоларини олиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушган хабардан сўнг эркакнинг уйи тинтув қилинди.

Тинтув давомида хонадондан одам калла суяклари, қўл панжалари, оёқнинг пастки қисми ҳамда бошқа инсон тана аъзолари топилган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, гумондор айрим тана аъзоларидан таом тайёрлаб истеъмол қилган бўлиши мумкин.

Ҳозирда ушбу даҳшатли ҳолат юзасидан кенг қамровли тергов олиб борилмоқда. Мутахассислар топилган тана аъзоларининг қаердан олингани ва улар нечта марҳумга тегишли эканини аниқлаш устида ишламоқда. Гумондорга нисбатан бир нечта оғир моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?