Неслиҳан Атагул янги сериал билан мухлислари қаршисига қайтади

1 дақиқа ўқиш136
Неслиҳан Атагул янги сериал билан мухлислари қаршисига қайтади

Туркиянинг таниқли актрисаси Неслиҳан Атагул узоқ танаффусдан сўнг яна экранларга қайтишга тайёрланмоқда. У Ay Yapım продюсерлик компанияси суратга олаётган “Тақдир ўйинлари” номли янги сериалда бош қаҳрамон образини гавдалантиради.

Сериал сюжети ҳаётнинг оғир синовларига дуч келган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон турли сабаблар туфайли тунги клубда ишлашга мажбур бўлади. Бироқ у бир кун келиб ўз тақдирини ўзгартириш, ўтмишини ортда қолдириб, янги ҳаёт бошлаш учун қатъий қарор қабул қилади. Лойиҳа драма ва ҳиссий воқеаларга бой бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирча сериал қайси телеканал ёки платформада намойиш этилиши расман эълон қилинмаган. Лойиҳага турк сериаллари оламида танилган режиссёр Надим Гуч бошчилик қилиши кутилмоқда.

Uzun sochli, jiddiy nigohli ayolning yaqindan koʻrinishi.

Маълумот учун, Неслиҳан Атагул сўнгги бор 2023 йилда “Оҳ, Белинда” фильми ҳамда “Туннинг охирида” сериалида рол ижро этган эди. Актриса 2025 йилда илк бор она бўлгач, ижодий фаолиятида танаффус қилган ва энди янги лойиҳа орқали мухлислари билан яна учрашишга ҳозирлик кўрмоқда.

“Тақдир ўйинлари” сериалининг премьераси 2026 йил кузида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Туркия матбуоти мазкур лойиҳа мавсумнинг энг кутилаётган сериалларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?