Ги Стефан: «Мбаппени қандай танқид қилиш мумкин?»

1 дақиқа ўқиш164
Ги Стефан: «Мбаппени қандай танқид қилиш мумкин?»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешамнинг ёрдамчиси Ги Стефан Килиан Мбаппени кескин танқидлардан ҳимоя қилди.

Франциялик мутахассис ҳужумчини нафақат юқори савияли футболчи, балки ажойиб инсон сифатида ҳам таърифлади. У Мбаппенинг манзилига билдирилаётган салбий фикрларни тушуна олмаслигини яширмади.

«У ажойиб футболчи ва ажойиб инсон. Мен бир нарсани тушуна олмайман: қандай қилиб кимдир уни танқид қилиши мумкин?» — деди Ги Стефан.

Мутахассис Мбаппени 2017 йилдан буён яқиндан кузатиб келаётганини ва у ҳамон ўз ҳаракатлари билан ҳайратда қолдиришда давом этаётганини таъкидлади.

«Уни 2017 йилдан бери кузатаман. Килиан ҳеч қачон мени ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди. Айрим мураббийлар Пелени шуғуллантирганини фахр билан айтади. Мен эса Мбаппени шуғуллантирганман, дея оламан», — дея қўшимча қилди у.

Ги Стефаннинг фикрича, Мбаппе майдонда фақат голлари билан эмас, балки жамоа ўйинини кучайтиришга бўлган интилиши билан ҳам ажралиб туради.

«Килиан жамоа ўйинини яхшилаш имконини берадиган ҳар бир майда жиҳатга нисбатан талабчан. У ажойиб етакчи ва ҳурматга лойиқ сардор», — дея Ги Стефаннинг сўзларини келтирди Le Parisien нашри.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси мураббийлар штаби вакили Мбаппега нисбатан танқидларни адолатсиз деб ҳисоблашини билдириб, унинг жамоадаги етакчилик ўрнига юқори баҳо берди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?