Тошкентда 5 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

1 дақиқа ўқиш92
Тошкентда 5 ёшли қизалоқ ҳожатхона чуқурига тушиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ёшли қизалоқ ҳовлидаги ҳожатхона чуқурига тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 25 июн куни содир бўлган.

Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарувчилар зудлик билан етиб борган. Улардан бири махсус ҳимоя воситалари билан чуқурга тушиб, қизалоқни хавфсиз тарзда олиб чиққан.

Шундан сўнг болакайга воқеа жойининг ўзида шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Яхшиямки, қизалоқ жиддий жароҳат олмаган ва яқинларига соғ-саломат топширилган.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналарни бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳовлилардаги очиқ ёки етарлича ҳимояланмаган чуқурларни доимо назорат остида сақлашга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?