АҚШдаги шифохонада отишма: гумонланувчи бошқа шаҳарда қўлга олинди

АҚШнинг Делавер штати, Уилмингтон шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бир фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеадан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кенг кўламли қидирув ишларини бошлаган. Натижада 23 ёшли гумонланувчи Пенсилвания штатининг Филадельфия шаҳрида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодисанинг сабаблари ва бошқа тафсилотларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда. Расмийлар воқеа билан боғлиқ қўшимча маълумотлар кейинчалик эълон қилинишини билдирган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…